Бухорода юк машинаси бетон ариққа қулади(фото ва видео)

0

3 март куни соат 16.05 да Бухоро вилоят ИИБ ЙҲХБ навбатчилик қисмига келиб тушган, бетон ариққа тушиб кетган юк машинаси ҳақидаги хабарларга асосан, текширувлар ўтказилган. Бухоро вилоят ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Бухоро вилояти Олот тумани ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга бўлган М-37 “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” автомобиль йўлининг 331-км.да, Олот-Бухоро йўналишида, Пешкў тумани Куёвхўжа қишлоғида яшовчи 1960 йилда туғилган Р.Н. бошқарувида бўлган 80 С 263 QA давлат рақам белгили МАЗ-5422 русумли юк автомобилини бошқариб бораётган вақтида, юк автомашинасининг қўшимча ғилдираги жойидан чиқиб кетиши ва ҳаракат давомида ён ғилдиракларга урилиши оқибатида, ҳайдовчи юк автомашинаси бошқарувини йўқотиб йўл ёқасидаги бетон ариққа тушиб кетган.

 

Мазкур ҳолат бўйича ҳеч кимга тан жароҳати етмаган, ҳайдовчи ҳаракат давомида хушёр ҳолда бўлган.

loading...