Ҳижобли мусулмон аёл Жо Байденнинг режалари ҳақида гапирди (видео)

0

Миллий иқтисодий кенгаш директори Самира Фадили Оқ уйда сўзга чиқди. Ҳижобли мусулмон аёл Президент Жо Байденнинг АҚШ фабрикаларида ишлаб чиқариш линияларини кенгайтириш режалари ҳақида гапирди.


«Биз хизмат кўрсатиш соҳасидаги иш жойларини кўпайтириш бўйича ютуқларга эришмоқдамиз, бу АҚШ келажагига сармоя киритиш учун ҳақиқий имкониятдир», деди Фадили. Мусулмон сиёсатчи Оқ Уй матбуот котиби Жейн Псаки ва Оқ Уй Хавфсизлик Кенгашидаги Америка рақобати учун масъул офис директори Питер Харрел билан бирга суҳбатлашди.

Эслатиб ўтамиз, Самира Фадилини Байден ўз лавозимига 16 январь куни тайинлаган эди.

loading...