Кентукки штатида кучли ёмғирлар тошқин келтириб чиқарди

0

АҚШнинг Кентукки штатида кучли ёмғирдан кейин тошқин бошланди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса сабаб аҳоли уйларини сув босган, йўллар ювилиб кетган.

 

Иқлимшуносларнинг маълумотларига кўра, атиги бир кунда 127 миллиметрдан кўпроқ ёғингарчилик кузатилган, бу эса дарёларнинг тошишига олиб келган. Расмийлар фавқулодда ҳолат эълон қилган. Қутқарув хизматлари кучайтирилган режимда ишламоқда, махсус техника жалб қилинган.

 

Манба: Aniq.uz

loading...