МИБ: Мактабларга комьютер жамламасини туҳфа қилди

0

Яхши биламизки, Мажбурий ижро бюроси органларида Давлатимиз раҳбарининг тегишли Фармони билан 2020 йилнинг 1 августидан бошлаб коммунал ва қаттиқ маиший чиқинди соҳадаги ундирув вазифаари бошқа идоралар зиммасига ўтказилди.
Шу муносабат билан МИБ органларида ходимлар сони ҳам қисқартирилиб, муқаддам фойдалинган компьютер жиҳозлари эндиликда, таълим муассасаларига туҳфа қилинмоқда.
Жумладан, МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ва туман-шаҳар бўлимларида 219 дона эҳтиёждан ортиқча соз ҳолатдаги компьютер тўпламлари мавжуд бўлиб, МИБ Самарқанд вилоят бошқармаси ташаббуси билан эҳтиёждан ортиқча соз ҳолатдаги компьютер тўпламлари умумтаълим мактабларига берилди.
Жумладан, вилоятнинг 2-сектор ҳудудида жойлашган Пахтачи туманидаги 48-сонли ва Ургут туманидаги 125-сонли умумтаълим мактабларига 13 донадан жами 26 дона компьютер тўпламлари тақдим этилди.


Энди бу компьютерлардан ўқувчилар замонавий билим олишда фойдаланишади.
Ҳудди шунингдек, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси томонидан эҳтиёждан ортиқча бўлган комьпютер жамламаси сектор худудидаги умумтаълим мактабларига совға қилинди.
Маълумки, Бюро органларининг электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш соҳасидаги вазифалари тугатилди. Айнан ушбу йўналишда фаолият олиб борган ходимлар учун ажратилган комьпютер жамламасидан фойдаланилмаётган эди. Ўтказилган хатлов натижасида бошқарма, шаҳар ва туманлар бўлимларидаги эҳтиёждан ортиқча 62 та компьютер тўплами умумтаълим мактабларига туҳфа этилди.
Энди мактаб ўқувчилар замонавий жиҳозлардан фойдаланган ҳолда таълим олишади.
Бу ҳам келажак авлодимиз учун яна имконият!

loading...