Қўқон ҳокими оддий аҳоли уйини оқлаб берди (фото)

0

Қўқон ҳокими Маъруфжон Усмонов Шалдирамоқ маҳалласини ободонлаштиришда иштирок этди, дарахтлар ва уйларнинг деворларини оқартирди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, васийлик асосида Бахмалбоп кўчасидаги 57 уй аҳолиси муаммоларини ўрганиш натижасида янги хона, кириш зали ва овқат хонаси қурилиши бошланди. Ишсиз оила аъзолари иш билан таъминланган ва доимий даромад манбаи билан таъминланган. Шунингдек, оиланинг тўнғич ўғли тўйини хайрия асосида ташкил этишга қарор қилинган.

loading...