РОНАЛДУ ЮВEНТУСНИ ЁЗДА ТАРК ЭТИШИ МУМКИН…

0

Туриннинг «Ювентус» клуби ёзги трансфер ойнасида португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду билан хайрлашиши мумкин, деб хабар бермоқда Calciomercato.

Газетанинг ёзишича, Италия клуби футболчининг маошини тўлашни давом эттира олмайди, бу солиқларни ҳисобга олган ҳолда йилига 60 миллион еврони ташкил қилади. Форварднинг шартномаси 2022 йилнинг ёзида тугайди, аммо «Ювентус» келаси мавсумда келишувни молиялаштириш учун маблағ топишда қийналмоқда.

Жорий мавсумда 36 ёшли Роналду «Ювентус» таркибида барча мусобақаларда 29 учрашув ўтказди, 26 гол урди ва учта голли пас берди.

loading...