Сурхондарёда дўппосланган фуқаро машинада вафот этди

0

Ижтимоий тармоқларда фуқаро Ш.Туркмановнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан тарқалган хабарлар Денов тумани прокуратураси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, 2021 йил 23 февраль куни тахминан соат 12-30 ларда Узун тумани “Жончекка” маҳалласида яшовчи Б.С. ўзининг маҳалладоши бўлган А.С. нинг бошқарувидаги Матиз русумли автомашинасида Денов туманига келишиб, Денов тумани “Баҳористон” маҳалласида жойлашган “Денов бободеҳқон” бозори ёнида Б.С. нинг таниши бўлган Ш.Туркманов билан учрашиб, Ш.Туркмановни 12 млн. сўм қарзини бермай юрганлиги сабабли, уни автомашинага ўтқизиб олиб кетаётганларида, автомашинадан тушиб қочмоқчи бўлган Ш.Туркмановни қувлаб ушлаб олиб, унинг юз ва кўкрак соҳасига қўл ва оёқлари билан қасддан бир неча марта уриб тан жароҳати етказиб, соғлиги ёмонлашган Ш.Туркмановни автомашинага мажбурлаб ўтқизиб олиб Узун тумани “Жончекка” маҳалласига Б.С. нинг яшаш уйига олиб кетишиб, Ш.Туркмановни ҳаёти хафв остида қолган ва ўзини ҳимоя қилиш имкониятидан маҳрум бўлганлигини англаган ҳолда унга ёрдам кўрсатмаслиги оқибатида, Ш.Туркманов автомашинада вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 25.02.2021  йилда Денов тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б. С. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) 1-қисми ва 117-моддаси (хавф остида қолдириш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суд ажрими билан Б.С. га нисбатан «қамоққа олиш»  тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят ишининг тергови устидан вилоят прокуратураси томонидан назорат ўрнатилган.