Ўзбек-хитой вакцинаси 95 фоизлик самарадорлик кўрсатди

0

Ўзбекистоннинг Хитой билан ҳамкорликда ишлаб чиққан вакцинаси клиник синовлари якунланди, дея маълум қилди Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев.

«Вакцинанинг биринчи меъёрий талаби совуқ занжирини сақлаган ҳолатда марказдан ҳар бир ҳудудга етказиб бериш. 3000 дан ортиқ эмлаш пунктларини тайёрладик. Уларни музлаткич ва термоқутилар билан бир қаторда, чироқ ўчиб қолишини олдини олиш мақсадида махсус генераторлар билан ҳам таъминладик», — дейди бош вазир ўринбосари.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов вакцина 0,8 фоизлик эҳтимолий зарар ва 95 фоизлик самарадорлик кўрсатганини маълум қилди.

Ушбу вакцинани Ўзбекистонда Jurabek Laboratories корхонаси ишлаб чиқариши ва март ойининг биринчи ярмида эмлаш жараёнлари бошланиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

loading...