Янги туғилган чақалоқда янги коронавирус мутацияси аниқланди

0

Швед олимлари онаси коронавирус билан касалланган янги туғилган чақалоқда янги коронавирус мутациясини топишди. Бу ҳақда «The Conservation» хабар берди.

Таъкидланишича, ҳомиладор аёл Мальмё касалхонасига қаттиқ оғриқ билан ётқизилган. Текширув пайтида болада кислород етишмовчилиги ва юрак уришининг пастлиги аниқланиб, кесарча кесиш йўли билан дунёга келтирилган.

Шундан сўнг бола ва онада коронавирус текшируви ўтказилган ва инфекция мавудлиги тасдиқланган. Дастлаб она-болада топилган вируслар бир хил бўлган, аммо бир неча кундан сўнг янги туғилган чақалоқдаги вируснинг фарқли экани маълум бўлган.

«Бу туғилишдан олдин онадан ҳомилага ўтган коронавируснинг ноёб шароитда генетик ўзгариши билан боғлиқбиринчи ҳодисадир», – деган олим, Лунд университети касалхонаси акушер-гинекологи Меҳрена Зайгаманинг.

Унинг сўзларига кўра, янги мутация А107G деб номланган.

loading...