Асалари уясида қанча асалари бўлишини биласизми?

0

Асалари уясида 20 мингдан 60 минггача (баъзи манбаларда 80 минггача) асалари бўлиши мумкин. Уяда уч хил асалари мавжуд бўлади: қиролича, юзлаб ишламайдиган эркак асаларилар ва ўн минглаб ишчи – урғочи асаларилар.

Қиролича одатда 3-5 йил умр кўради. Унинг асосий вазифаси – тухум қўйиш. Апрель ва май ойларида қиролича эртаю кеч тухум қўяди. Битта тухум қўйиш учун 20 секунд атрофида вақт кифоя бўлиб, бир кунда 1500-2000 атрофида тухум қўяди

loading...