Деҳқонободда Шаҳрисабздан келаётган юк машинаси ёниб кетди (фото)

0

Деҳқонобод туманининг Бибиқорасоч маҳалласида Шаҳрисабздан ҳаракатланиб келаётган Камазда ёнғин чиқди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Ёнғин Фавқулодда вазиятлар ходимлари ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан қисқа фурсатда ўчирилди. Ёнғиндан ҳеч ким жабрланмади.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.