Самарқандда маст эркак шеригини ароқ шишаси билан уриб ўлдирди

0

1 март кунидан 2 март кунига ўтар кечаси соат 00:30 ларда Самарқанд тумани “Шўрбойча” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Чойхона.уз” номли ошхонада 48 ёшли Юнусжон О., таниши 34 ёшли Самар Б., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб, Самар Б.,нинг бошига ароқ шиша идиши билан уриши оқибатида ўзини бошқара олмасдан бино ер тўласига йиқилиб ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Юнусжон О.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “Д” банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

loading...