Тож Маҳалда бомба портлатилибди. Обидага зарар етдими?

0

Эвакуация номаълум шахс қўнғироқ қилиб ушбу тарихий обида ичида бомба борлиги тўғрисида хабар берганидан сўнг амалга оширилган.

Ҳиндистон қуролли кучлари ва Агра полицияси туристларни зудлик билан Тож Маҳалдан олиб чиқиб кетган ва бомбани қидиришга киришган. Аммо бомба топилмаган.

Полициянинг маълум қилишича, хабар ёлғон бўлиб, қўнғироқ Уттар-Прадеш штатидаги Ферузобод шаҳридан амалга оширилган.

Тож Маҳал ярим йил ёпиқ турганидан сўнг ўтган йилнинг 21 сентябрида очилганди.

Манба: Aniq.uz

loading...