Туркия Ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

0

2021-йилнинг 6 – 9-март кунлари Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу бошчилигидаги делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради.

Туркия делегацияси Ўзбекистон ва Туркия ташқи ишлар вазирлари раислигида Стратегияни режалаштириш гуруҳининг иккинчи йиғилишида иштирок этади.

Шунингдек, ташриф дастуридан Хива ва Бухоро шаҳарларини зиёрат қилиш, Туркиянинг Самарқанд шаҳридаги Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этиш, бошқа вазирлик ва идораларида учрашув ҳамда музокаралар олиб бориш ўрин олган.

loading...