Яккасарой тумани тергов бўлими томонидан фирибгарлик факти бўйича жиноий иш қўзғатилди

0

Яккасарой тумани ИИО ФМБга 67 ёшли Ирина К. мурожаат қилиб, 2018 йилнинг сентябрь ойида унинг ишончига кириб биргаликда тижорат қилишни ва меҳмонхонага бош ҳисобчи лавозимига ишга жойлаштиришни ваъда қилган 32 ёшли Ровшан М.га нисбатан чора кўришни сўради. Ровшан Иринадан 11.000 АҚШ доллари олиб, ваъдасида турмасдан, пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.

Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

loading...