22 ёшли йигит “Tashkent city” ишчилари томонидан калтакланди

0

Интренет тармоғида 16 февраль куни тунги вақтда “Tashkent city” ҳудудида 22 ёшли Иззатулло Ф.га шу ерда ишлайдиган Умид ва бошқалар томонидан “ўта оғир даражада” тан жароҳати етказилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ қуйидагиларни маълум қилди:

«16 февраль куни тахминан соат 22.30 ларда, «Tashkent city» сайлгоҳи ҳудудида, шу ерда боғбон бўлиб ишловчилар  20 ёшли Умид А. ва 22 ёшли Иззатулло Ф. ўзаро жанжаллашиб қолган, натижада Умид А. Иззатулло Ф.га тан жароҳати етказган. Суд-тиббий экспретиза хулосасига кўра, жабрланувчига етказилган тан жароҳатлари оғирлик даражасига кўра ўртача оғир жароҳатлар деб баҳоланган. Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми (“Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 20 ёшли Умид А. жиноят ишида гумон қилинувчи сифатида жалб этилган. Тергов давом этмоқда», – дейилади хабарда.

loading...