АҚШ қирғизистонлик наркобарон Колбаев ҳақидаги маълумот учун мукофотни 5 млн долларгача оширди

0

АҚШ Давлат департаменти қирғизистонлик жиноий авторитет Камчи Колбаевни ҳибсга олишга ёрдам берадиган маълумот учун мукофот миқдорини беш бараварга  оширди.

«АҚШ Давлат департаменти Камчи Колбаевнинг ҳибсга олиниши ва/ёки судланишига хизмат қиладиган ва/ёки Колбаев бошчилигидаги жиноий ташкилотининг молиявий оқимларини бузишга ёрдам берадиган маълумот учун мукофот пули 5 миллион долларга кўтарилганини эълон қилади», — деди АҚШ Давлат департаменти вакили Нед Прайс.

Аввалроқ Колбаев ҳақида маълумот учун мукофот 1 миллион долларни ташкил этган эди.

Давлат департаментининг аниқлик киритишича, 2000 йилда Колбаев жиноий гуруҳ таркибидаги ўзининг собиқ хўжайинини ўлдиришга уриниш ва яна икки кишининг ўлимида айбланиб судланган. Мазкур жиноятлар учун Колбаев 25 йилга озодликдан маҳрум қилинган, аммо олти йил ўтгач, қамоқдан қочиб кетган. 2008 йилда у Москвада жиноятчиларнинг махфий йиғинида жиноий тўда бошлиғи деб эълон қилинган.

interfax.ru

loading...