Боёвутлик қизалоқ иккинчи маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди

0

Боёвутлик Малика Жумаева ёш бўлишига қарамай 8 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилган шахмат мусобақасида мутлақ ғолиб бўлиб, Ўзбекистон чемпионига айланган. 2018 йилда 8 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўтказилган Осий чемпионатида 4-ўринни эгаллаган бўлса, 2019 йилнинг август ойида Хитойда ўтказилган Жаҳон чемпионатида эришган натижаларига кўра кучли ўнликдан ўрин олди. Бу ҳақда Боёвут тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати маълум қилди.

Жорий йилнинг 24 февралда Тошкент шахрида 6-8-10-12 ёшли болалар ўртасида бошланган Ўзбекистон чеиптонати 5 март куни ўз якунига етди. Республика чемпионатида Маматқул Хайлаев яратиб кетган шахмат мактаби тарбияланувчилари бўлган Сирдарё вилояти терма жамоаси ҳам муносиб қатнашишди.

10 ёшгача бўлган қизлар ўртасида 9 имконятдан 7,5 очко жамғарган Малика Жумаева иккинчи маротаба Ўзбекистон чемпиони бўлди.

Энди Малика Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси номидан қатнашади.

loading...