Британияда мушукнинг тўққиз жонидан бири сақлаб қолинди. Бунинг учун тезюрар поездни 2,5 соатга тўхтатишга тўғри келган

0

Лондон—Юстон темир йўл вокзалида Манчестерга кетиши керак бўлган тезюрар поезд томига мушук чиқиб олгани сабаб унинг ҳаракатини вақтинча тўхтатишга тўғри келди.

Жонивор қандай қилиб поезд томига чиқиб олгани номаълум. Мушукни пайқаб қолишмаганида, у ўлиши мумкин эди: мазкур тезюрар поезд соатига 200 километргача тезликда ҳаракатланади. Шунингдек, ҳайвонга темир йўлдаги электр узатиш линиялари ҳам хавф туғдириши мумкин эди.

Вокзал ходимлари поезд томидаги мушукни тушириб олиш учун 2,5 соат ҳаракат қилган. Вагон ёнида чиқинди контейнери қўйилганидан сўнг, вазифа уддаланган — мушук унинг ичига сакраган. Йўловчилар мушукнинг қутқарилишини кутишга мажбур бўлмаган: улар учун захира поезди ҳаракатга келган.

«Яхшиямки, қизиқувчанлик мушукни ўлдирмади ва у ўзининг тўққизта жонидан бирини сарфлаб юбормаганидан хурсандмиз», — дейди темир йўл станцияси ходими Жо Хендри.

Meduza

loading...