Бўстонлиқда ўзганинг ерини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

0

Бўстонлиқ туманида бошқа фуқаронинг 15 сотих ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди, дея хабар қилди Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро А.Х. ва бошқалар фуқаро У.нинг ишончига кириб, бошқа фуқарога тегишли бўлган “Сижжак” қишлоғида жойлашган 15 сотих бўш ерни унинг номига Бўстонлиқ тумани кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 33 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

loading...