Чет элда юрган қарздор ота алимент пулларини олдиндан тўлаб берди

0

Фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг 2014 йил 19 декабрдаги буйруғига асосан Э.Жўраевга 2 нафар вояга етмаган фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлаш мажбурияти юклатилган.

Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор ота яшаш манзилида йўқлиги сабали унга нисбатан жорий йилнинг 20 январь куни қидирув эълон қилинган эди.

Бюронинг вилоят бошқармаси томонидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида Э.Жўраев ҳозирда Россия федерациясида эканлиги аниқланиб, у билан телефон орқали боғланилди ва фарзандари олдидаги алимент тўлаш мажбурияти ҳақида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилди.

Бундан тўғри хулоса чиқарган қарздор ота собиқ турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб, 2 минг 500 АҚШ доллари миқдорида алимент пулларини олдиндан тўлаб берди ҳамда ундирувчининг тилхатига асосан ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Аслида, бу хам бир жасорат. Минг афсуски орамизда алимент тўлашдан бўйин товлаб қочиб юрган оталар қанча?

loading...