«Кечир, биз чарчадик!» Она 39 ёшли ногирон ўғлини заҳарлади

0

Россия Федерациясининг Новосибирск вилояти Бердск шаҳрида яшовчи 62 ёшли аёл ўзининг туғилган кунида 39 ёшли ногирон ўғлини ўлдириб, ўз жонига қасд қилишга уринди. Бу ҳақда «KP.RU» хабар берди.

Маълумотларга кўра, 2 март куни аёл бутун умри давомида парвариш қилган ўғлига жуда кўп миқдорда кучли таъсир этувчи дорилар берган, шундан сўнг ўзини ўлдиришга қарор қилиб, эрига хат қолдирган. «Кечир, биз чарчадик», деб ёзган аёл.

Хатда, шунингдек, ўғлининг ҳам ўлишга рози бўлганлиги айтилган.

Вафот этган ўғли ҳамда ўлим остонасида бўлган рафиқасини топиб олган эр шу заҳоти «Тез ёрдам»га қўнғироқ қилган. Ўғилни сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган, аёл эса касалхонага ётқизилган.

Тергов қўмитаси қотиллик юзасидан жиноий иш қўзғатган.

loading...