«Будильник» ишламаяпти деб ўйлаган россиялик аёл уни мушуги ўчириб қўяётганини билиб қолди

0

Tелефонидаги «будильник» нима учун ишламаётганини узоқ вақт тушунишга ҳаракат қилган россиялик Екатерина Мохнач, бунга мушуги сабабчи эканини билиб қолди.
Аёл бу ҳақида тўсатдан хабар топган. Унинг қизи Настя телефонида «будильник» ёқиб, Гера билан бирга ухлаб қолган. «Будильник» чалиши билан ўрнидан ирғиб турган мушук, тезда уни ўчириб қўйган. Алал-оқибат қиз уйғонмаган.

Бу мушукнинг ғамхўрлигидан кўра, ухлашни ҳаддан ортиқ яхши кўриши билан боғлиқ бўлиши мумкин.

loading...