Google ва Facebook Тожикистонда расман солиқ тўловчига айланди

0

Google ва Facebook Тожикистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди.

«3 март куни Facebook Ireland Ltd компаниясидан кейин Google ҳам Солиқ қўмитасидан чет эл компаниялари томонидан кўрсатиладиган электрон хизматлар учун солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтди», — деб хабар берди Солиқ қўмитасининг матбуот хизмати.

Электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл компанияларининг давлат бюджетига ҚҚС тўлашни кўзда тутувчи қонун 17 январдан кучга кирган. Бу қонун Тожикистонда рақамли контентни жисмоний шахсларга сотувчи хорижий компанияларга тегишли.

Тожикистон қонунларига кўра, хорижий компаниялар электрон хизматлар кўрсатишни бошлаган санадан бошлаб, 20 кундан кечиктирмай солиқ органларида рўйхатдан ўтиши керак. ҚҚС декларацияси солиқ органларига солиқ тўловчининг инглиз тилида мавжуд бўлган шахсий кабинети орқали тақдим этилади.

Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳам ҚҚС бўйича биринчи тўлов Google Commerce Limited компанияси томонидан амалга оширилган. Компания 2020 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра давлат бюджетига 85 минг евро миқдорида маблағ тўлаган. Google компаниясидан кейин Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи, Нидерландияда рўйхатдан ўтган Facebook Technologies Ireland Limited 19 май куни Ўзбекистонда солиқ тўловчи сифатида рўйхатга олинган эди.

Tengrinews