Кимгадир бахт тилаш учун унга тупуришингиз керак!

0

Кўпгина мамлакатлар ва халқларнинг маданиятларида тупуриш уят ҳисобланади.

Кениянинг Масай қабиласида эса бунинг акси. Тупуриш-бу саломлашиш ва ҳурмат кўрсатишнинг кенг тарқалган усули ҳисобланади.

Қабила аъзолари қўлларни сиқиб кўришишдан аввал тупуришади. Янги туғилган чақалоқлар ва ҳаттоки янги келин-куёвларга ҳам тупуришади. Масайларнинг фикрича, бу одат омад ва бахт келтиради. Яъни кимгадир бахт тилаш учун унга тупуришингиз керак.

Манба: etnosuz

loading...