Hordiq.uz сайти ўзбек ижтимоий медиа кенгликларида ва инстаграмда ўзларининг фойдали ва ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашиб борадиган юртдошларимиз ҳақида маълумот бериб боришда давом этади.
Бу сафарги нишонимиз 7 нафар ўзбекистонлик креативлардир.
Улуғбек Исматов | @ulugbek_creative
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Улуғбек Исматов “BeCreative Media” асосчиси, @mpmg.uz ижодий гуруҳи раҳбари, блогер ва шоумендир. У ўз кузатувчиларига медиаоламдаги ва умуман замонавий технологиялар ҳақида маълумотлар, мотивацион фикрлар, кунлик қилган ишлари ва режалари ҳақида қизиқарли маълумотлар, ҳаётий сабоқларини бериб боради.
Мавзуга доир: Инстаграмда кузатишингиз учун қизиқарли бўлган 16 ўзбекистонлик блогерлар
Анварбек Сувонқулов | @suvonkulove
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Анварбек Сувонқулов режиссёр, сценарийнависдир. У ўзбек медиаоламига ўткир сюжетли қисқа видео лавҳалари билан кириб келмоқда. Асосан мотивацион, одамни ўйлашга ундайдиган видеолар тайёрлайди. Ўз инстаграм саҳифасида сьёмка жараёнлари ҳақида қизиқарли постлар қўйиб боради. Унинг “Чегарасиз” деб номланган давомли видеолавҳалари Ўзбекистонда кўп эътироф этилмоқда.
Жалолиддин Мирзаев | @jaloliddinjm
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Жалолиддин «Менинг юртим» канали бошловчиси ва @hashtaguz техноблоги муаллифидир. У инстаграм саҳифасида доимо креатив ғоялар, позитив фикрлар, саёҳатлари, шахсий ҳаётидаги янгиликлари, мотивацион фикрларини бериб боради. У тиниб-тинчимаслиги билан кўпларга ўрнак бўлади. Шунинг учун уни кузатиш қизиқарли.
Миршоҳид Исматов | @mirshohidismatov
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Миршоҳид жуда ёш бўлишига қарамасдан ҳақиқий креатив ва меҳнаткашлиги билан кўпгина тенгқурларига ўрнак бўлади. У «YouTube» сир-асрорларини сув қилиб ичиб юборган. Унинг «YouTube»да ўзининг блоги ҳам бор. Ўзбек медиаоламида сифатли медиаресурслар тақдим этаётган саноқли техноблогерлардан бири. Ўз саҳифасида у ишдаги ҳаёти ҳақида, қилинаётган лойиҳалари ҳақида қизиқарли маълумотлар тақдим этиб боради.
Аскарова Барно | @linguabarno
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Барно жуда шижоатли ва креатив қиз! Инглиз тилини ўргатиш бўйича керакли медиаресурслар тайёрлайдиган ёш қизларимиздан бири. Самимийлиги ва латофатлилиги билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Инглиз тилини ўрганувчилар учун яхши контент тайёрлайди.
Али Холматжонов | @alikhouz
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Али график дизайнер ва видеомутахассис. Унинг ишлари таҳсинга сазовор.