Каттақўрғондаги ресторанларнинг бирида ёнғин чикди

0

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида жойлашган ресторанларнинг бирида содир бўлган ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, 7 март куни соат 11:00 ларда тумандаги «Омонбой» маҳалласида жойлашган ресторанда ёнғин чиққан.

Таъкидланишича, ФВВ вилоят бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига етиб келган.

«Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бинонинг тахминан 200 метр квадрат майдони ёнғиндан зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин қисқа вақт ичида тўлиқ бартараф этилди», — дейилади хабарда.

Содир бўлган кўнгилсиз ҳодиса оқибатида жабрланган ва қурбонлар йўқ

loading...