КАШНИЧ – СТРЕССГА ҚАРШИ

0

Кашнич таркибида магний ва В витамини кўплиги боис стрессга тушишнинг олдини олади.

Гултувакка экилган кашнич ҳатто хонани яхшигина тозалаш хусусиятига ҳам эга.

Кашнич баргларидан тайёрланган дамлама юз териси парваришида самарали воситадир.

Ушбу кўкатни бир кунда 35 грамм, уруғини эса 4 граммгача истеъмол қилиш мумкин.

Қуйида унинг фойда ва зарари тўғрисида сўз юритамиз.

– Кашнич барглари таркиби турли хил В, С ва РР витаминлари, каротин, аскорбин кислотаси, рутин, пектин, эфир мойи, макронутриентлар ва органик кислоталарга жуда бой.

– Кашнич самарали антисептик, сафро ҳайдовчи ва оғриқ қолдирувчи восита сифатида ишлатилади. Шунинг учун бу табиат неъматини гастрит, юқумли касалликлар ва оғиз бўшлиғи хасталикларида қўллаш тавсия этилади.

-Кашнич таркибидаги калий ва натрий юрак мушаклари ва овқат ҳазм қилиш тизими ишлашига, қанд миқдорини меъёрлаштиришга фойдали таъсир кўрсатади.
Танадаги ортиқча сувни чиқариб, ҳар хил токсин, зарарли холестерин ва оғир металларни бартараф этади, шунингдек, қон босимини пасайтиради.

– Ўсимликнинг яшил шарбати стоматитни даволашда самарали бўлиб, тиш оғриғини енгишга ёрдам беради, милкни мустаҳкамлайди ва қон кетишини камайтиради.

– Кашнич мушаклар ва асаб тизимини бўшаштириб, руҳий тушкунликни енгиллаштиради ва унинг такрорланиш эҳтимолини камайтиради. Шу билан бирга, уйқу сифатини яхшилаб, кун давомида танага қўшимча ғайрат ва куч-қувват беради.

– Кашнич кўкатига параллел равишда таркибида А ва С витаминлари бўлган турли қўшимча ёки таблеткалар қабул қилиш мумкин эмас. Бу витаминлар билан заҳарланишни келтириб чиқариши ёки ҳаддан ташқари кўп ичиш натижасида терида тошма пайдо қилиши эҳтимоли бор.

– Кашнич ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди. Бундан ташқари, ушбу кўкатни гастрит, қандли диабет, юрак ишемияси, тромбоз, тромбофлебит ва миокард инфаркти ёки инсультга чалинган одамлар ҳам қабул қилмаслиги керак.

loading...