Навоийда 4 нафар аёлга уй, 12 нафар талаба қизга шартнома пули тўлаб берилди

0

Кеча Навоий шаҳридаги «Хурсанд» тантаналар уйида ногиронлиги бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган аёллар учун 8 март — Халқаро хотин-қизлар айёми муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Халқ сўзи мухбири хабар берди.

Тадбирда таклиф этилган аёлларнинг 12 нафарига ногиронлик аравачаси, 15 нафарига бепул даволанишлари учун ордер, 14 нафарига саломатлигини тиклашлари учун санаторийларга йўлланма, 4 нафарига уй-жой ҳамда 8 нафарига уй-жойларини таъмирлашлари учун сертификатлар топширилди. Шунингдек, ОТМларида таҳсил олаётган 12 нафар талаба қизга шартнома тўловларининг махсус сертификатлари тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз тадбирда сертификатга эга бўлган уч нафар ногирон аёлнинг хонадонига шу куниёқ ташриф буюрилиб, улар янги уй-жой билан муборакбод этилди.

loading...