Сайёрадаги энг ифлос қабила (+фото)

0

Хўш, нима учун бергдамлар энг ифлос қабила ҳисобланишади?

Биринчидан, бу халқ вакиллари сувдан жуда қўрқишаркан. Нега бундайлигини олимлар ҳали аниқлашмаган.

Иккинчидан, бергдамлар ўсимликлар илдизи ва ҳашоратлар билан озиқланади. Шунинг учун уларнинг тишлари жуда расво кўринишга келиб қолади.

Бергдам қабиласидаги энг қимматли нарса – муқаддас олов. Унга фақат эркаклар мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Бергдам қабиласи учун асосий худо Камабу (қуёш худоси), руҳонийлар унга овда омад келтиришини сўраб мурожаат қилишади, шунингдек, қабила аъзоларининг соғлиғи ҳақида ҳам шу Ҳудодан маслаҳат олишади. Агар касаллик ўлимга олиб келадиган бўлса, унда ҳеч ким беморга ғамхўрлик қилмайди, у ёлғиз ўлиши керак деб ишонилади. Агар ташхислар бу фақат оддий касаллик эканлигига ишора қилса, у ҳолда шифо маросимини ўтказади.

 

Қабилада болалар туғилиши билан боғлиқ даҳшатли урф-одат бор. Қабилада эгизаклар туғилиши фожеа  ҳисобланади, ундан қутулиш учун она икки чақалоқнинг бирининг тириклайин дафн қилиши керак!

Манба: etnosuz