Бразилиянинг собиқ президентига қўйилган коррупция айбловлари бекор қилинди

0

Бразилия Федерал Олий суди собиқ президент Луис Инасиу Лула да Силвага қарши коррупция иши бўйича айблов ҳукмини бекор қилди. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

Натижада собиқ президент 2022 йилда мамлакатда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида яна иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Бироқ хабарда айтилишича, Бош прокуратура суднинг ҳукмини бекор қилиш ҳақидаги қарори устидан шикоят қилмоқчи.

Бразилия Олий суди собиқ президентни айбдор деб топган Куритиба судига қарорга қарши шикоятни амалга ошириш ваколатини бермади. Шунинг учун да Силванинг коррупция иши федерал округ суди томонидан кўриб чиқилиши керак.

 

Бразилиянинг собиқ президенти Луис Инасиу Лула да Силва коррупция ва «пул ювиш»да айбланиб, озодликдан маҳрум этилган эди.

2018 йилда Бразилия Олий суди судьяси Эдсон Факин собиқ президентни қамоққа олиш тўғрисидаги қарорига қарши апелляция шикоятини рад этган, шундан сўнг да Силва таслим бўлган ва жазосини Куритиба шаҳрида ўтай бошлаган. 2018 йил январь ойида Лула да Силва коррупция учун 12 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилганди.

75 ёшли сиёсатчи 2019 йилда бир неча бор суд ҳукми устидан шикоят қилганидан кейин озод қилинган. У жиноий иши сабабли сайловда иштирок этолмади. Собиқ президент коррупцияга оид айбловларни бир неча бор рад этиб, прокурорларни унинг давлат раҳбарлигига қайтишига тўсқинлик қилганликда айблади.

Лула да Силва 2003—2011 йилларда Бразилияга президентлик қилган.

loading...