Дунё бўйича бир ҳафта ичида коронавирус билан касалланиш ҳолатлари яна кўпайди

0

Ўтган бир ҳафта ичида коронавирус билан зарарланиш ҳолатлари аввалги ҳафтага таққослаганда 2 фоизга ортди, ўлим ҳолатлари эса 6 фоизга камайди.

«Ўтган бир ҳафтада 2,7 миллиондан ортиқ коронавируснинг янги ҳолатлари қайд этилди, бу ундан олдинги ҳафтага нисбатан 2 фоизга кўпроқ», — дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) ҳафталик эпидемиологик бюллетенида.

Мутахассисларнинг маълумотларига кўра, 1 мартдан 7 мартгача дунё бўйича 2 734 381 киши вирус юқтирган ва 60 323 ўлим рўйхатга олинган.

7 март ҳолатига кўра, COVID-19 билан касалланган беморлар сони 116 166 652 тага, қурбонлар сони эса 2 582 528 тага етди.

Сўнгги бир ҳафта ичида Африка ва Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақаларида инфекциянинг 10 фоизга, Европада 4 фоизга ўсиши қайд этилди.

АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 427 мингтага ошди. Кейинги ўринларда қуйидаги мамлакатлар бормоқда:

 

  • Бразилия (413 мингдан ортиқ янги ҳолат);
  • Франция (143 мингдан ортиқ);
  • Италия (138 мингдан ортиқ);
  • Ҳиндистон (115 мингдан ортиқ);
  • Польша (87 мингдан ортиқ);
  • Чехия (85 мингдан ортиқ);
  • Россия (76 мингдан ортиқ);
  • Туркия (76 мингдан ортиқ);
  • Эрон (58 мингдан ортиқ).

Шунингдек, Италия президенти Сержио Маттарелла Moderna компаниясининг коронавирусга қарши вакцинаси билан эмланди. У ўзининг ёш гуруҳи учун миллий эмлаш тақвимига мувофиқ вакцинация қилинди.

ТАСС

loading...