Гавайида тўғон бузилиши хавфи туфайли эвакуация эълон қилинди(видео)

0

Гавайида Мауи округидаги Каупакалуа тўғонининг «яқин орада бузилиши» хавфи туфайли аҳоли эвакуация қилгани эълон қилинди. Бунга узоқ муддатли ёмғирлар сабаб бўлди.

«Хайку ҳудудидаги Каупакалуа тўғонининг қуйи қисмида жойлашган барчани эвакуация қилиш буюрилган», — дейилади штат фавқулодда вазиятлар бошқармаси баёнотида.

Одамларга вақтинча махсус очиқ эвакуация марказларида қолиш таклиф этилди.

Ҳукуматдагиларнинг фикрига кўра, тўғоннинг бузилиши «одамлар ҳаёти учун хавфли тошқинлар ва мол-мулкка катта зарар етказиш» каби салбий оқибатларга олиб келади.

korrespondent.net

 

loading...