Қашқадарёда валютафурушлар қўлга олинди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши тумани бўлими бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ҳамкорлигида 2021 йилнинг 5 март куни Қарши тумани “Кат” МФЙ. ҳудудида жойлашган чойхонада ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ш.Э ва бошқалар бир гуруҳга бирлашиб, ҳар бир Туркманистон манатини 1300 сўмдан ҳисоблаб, жами 39.000 Туркманистон манатини фуқарога 50 млн. 700 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, улардан 39.000 Туркманистон манати ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.