Даҳшат! Битта одамга 42 марта пичоқ уриш мумкинми?

0

Қуйи Чирчиқда 60 ёшли ҳайдовчининг танасига 42 марта пичоқ уриб, унинг Matiz’ини қисмларга бўлиб, сотиб юборган йигитларга ҳукм ўқилди. Ҳайдовчи кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган. Бу ҳақда «Ўзбекистон» телеканалининг «Бир жиноят изидан» кўрсатувига асосланиб «Халқ сўзи Online» хабар қилинди.

 

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ тумани ИИБга 2020 йил 17 март куни «Бирлик» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Тўйтепа—Оққўрғон—Янгийўл автомагистрал йўли четидаги дала майдонида ёши, тахминан, 60 ларда бўлган номаълум эркак кишининг мурдаси ётгани ҳақида хабар келиб тушади. Шундан сўнг тезкор тергов гуруҳи тузилиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Маълум қилинишича, суд тиббий-экспертиза хулосасига кўра, марҳумнинг танасида 42 та жароҳат изи топилган ва у кўп қон йўқотиш оқибатида вафот этган.

 

 

Шу куннинг ўзида Тошкент вилоят прокуратураси ходимлари мурданинг шахсини аниқлаган. Марҳум ўзининг Matiz автомашинасида киракашлик қилувчи, 1960 йилда Оққўрғон туманида туғилган Д.Х. бўлиб чиққан.

 

«Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида 1999 йилда туғилган Ж.М. ўзининг жиноий шериги С.Ҳ. билан фуқароларнинг автомашинасини талончилик, босқинчилик йўли билан эгаллаб, қисмларга бўлиб сотиш орқали бойлик орттиришни ўзига мақсад қилиб олган», — дейди Бош прокуратура бошқарма бошлиғи Азимжон Йўлдошев.

 

Жиноят тафсилотларига кўра, 1999 йили Чиноз туманида туғилган Ж.М. 2016 йилнинг 16 март кунидан 17 март кунига ўтар кечаси Тошкент—Дўстобод автомагистрал йўлига чиқиб, Д.Х. бошқарувидаги Matiz русумли автомашинани тўхтатиб, йўловчи сифатида ўтиради ва Янгийўл туманигача боришини айтади. Автомашинада бўлган қолган йўловчилар тушиб қолгач, Ж.М. ўзида олиб юрган пичоғи билан ҳайдовчига ҳужум қилади. У марҳумга жами 42 маротаба кесувчи-санчувчи жароҳат етказган ва автомашинани шериги С.Ҳ.нинг уйига олиб борган.

 

С.Ҳ. машинани эҳтиёт қисмларига ажратиш учун қариндоши М.У.ни ёрдамга чақиради ва далиллар йўқ қилинади.

 

«Айбланувчилар Ж.М., С.Ҳ. ва М.У.га Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг (қасддан одам ўлдириш) тегишли бандлари ҳамда Жиноят кодексининг бошқа моддалари билан айб эълон қилиниб, айблари дастлабки тергов жараёнларида ўз тасдиғини топди ва судга юборилди», — дейди Тошкент вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Абдураҳмон Ҳожиев.

 

Фото: «Ўзбекистон» телеканали

 

Жиноятчилар машинанинг айрим эҳтиёт қисмларини Сергели машина бозорига олиб чиқиб, сотиб юборган.

 

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг 2020 йил 7 сентябрдаги ҳукмига кўра, Ж.М. 18 йил, С.Ҳ. 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди, М.У.га эса 4 йил 6 ойга озодликдан чеклаш жазоси тайинланган.

 

Манба: Aniq.uz

loading...