ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК ВА ЎЛИМ КЎРСАТКИЧИ…

0

2021 йил 10 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80347 (+79) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

2 нафари Андижон вилоятида,

1 нафари Фарғона вилоятида,

5 нафари Тошкент вилоятида,

71 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Сурхондарё вилоятида 3 нафар,

Тошкент вилоятида 13 нафар,

Тошкент шаҳрида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79051 (+57) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 674 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

loading...