Росавиация Ўзбекистоннинг саккизта шаҳрига тўғридан-тўғри парвозларга рухсат берди

0

Россия Федерал ҳаво транспорти агентлиги (Росавиация) компанияларга Калининграддан Ўзбекистон шаҳарларига тўғридан-тўғри парвозларни амалга ошириш ҳуқуқини берди, деб хабар қилмоқда агентлик матбуот хизмати.

Тегишли қарор 10 март куни идора сайтида эълон қилинган.

Парвозлар «Уральские авиалинии» томонидан ҳафтасига уч мартадан қуйидаги йўналишларда амалга оширилади:

 

— Калининград — Қарши;

— Калининград — Бухоро;

— Калининград — Самарқанд;

— Калининград — Фарғона;

— Калининград — Нукус;

— Калининград — Наманган;

— Калининград — Навоий;

— Калининград — Урганч.

Парвозларга рухсат бериш тўғрисидаги қарор халқаро йўналишларда парвозларни тиклаш учун асос бўла олмайди. Aвиакомпаниялар парвозларни ташкил этиш ҳуқуқини фақат хорижий давлатлар чегаралари очилгандан кейингина олган. Ўтган йилнинг мартидан бошлаб Россияда халқаро йўловчи рейслари коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.

loading...