Саудия Арабистони 17 майдан халқаро авиарейсларни тиклайди.

0

Саудия Арабистони 17 майдан бошлаб халқаро авиарейсларни тиклайди ва Қиролликдаги барча аэропортларни очади, дея хабар берди маҳаллий ОАВлардан бири Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси маъмуриятига таяниб.

«Май ойининг 17-куни, душанба соат 1 дан бошлаб Қироллик аэропортлари халқаро парвозлар учун очиқ бўлади» дейилади Фуқаро авиацияси ўзининг ҳудудий бўлимларига юборган фармонида.

Шунингдек, ушбу фармойишда аэропортларда эҳтиёт чораларига ҳамда қиролликда коронавирус эпидемияси тарқалишини тўхтатиш бўйича берилган кўрсатмаларга риоя қилиш зарурлигини таъкидланди.

Саудия Арабистони 29 январ куни ўзининг сув, қуруқлик ва ҳаводаги барча чегараларини очмоқчи эди. Аммо, вирус тарқалиши сабаб мазкур ҳолат кечиктирилди. Шунингдек, Қироллик ўз фуқароларининг четга чиқишларига қўйилган тақиқни 17 майгача узайтирган.