Саудияда ИШИДнинг беш нафар аъзоси ўлимга ҳукм қилинди

0

11 март куни Саудия Арабистонида ИШИД террористик гуруҳига алоқадор бўлган кичик ташкилотнинг 5 нафар аъзоси ўлим жазосига ҳукм қилинди. Мазкур ташкилотнинг жами 45 нафар аъзоси бўлиб, уларнинг 40 нафари Қироллик хавфсизлик кучлари билан бўлган жангларда ҳалок бўлишган.

 

Кенг қамровли текширувлардан сўнг айбланувчилар Қиролликдаги террористик операцияларни амалга оширгани, шу жумладан, 2016 йилнинг апрель ойида генерал Китоб Ал-Отайбини ўлдирганлиги аниқланган.

 

Шунингдек, улар Қиролликдаги 3 та масжидни портлатишган. ИШИД аъзолари 2015 йилнинг август ойида Абха шаҳридаги Махсус фавқулодда кучлар масжидини нишонга олган ва оқибатда 11 та хавфсизлик кучлари хамда тўртта бангладешлик ишчилар ўлдирилди. Масжидлардаги иккинчи портлаш 2015 йилнинг октябр ойида содир этилган бўлиб, унда 2 киши ҳалок бўлган ва яна 27 киши жароҳатланганди. Учинчи ҳужум Ал-Аҳса шаҳридаги Ар-Рида масжидига 2016 йил январида юз берган. Бомба портлаши оқибатида беш киши ҳалок бўлган, 36 киши яраланган.