ЎЗБЕКИСТОНДА КОРОНАВИРУС ЮҚТИРГАНЛИК, ТУЗАЛГАНЛИК КЎРСАТКИЧИ…

0

2021 йил 11 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 80392 (+45) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

3 нафари Андижон вилоятида,

2 нафари Xoразм вилоятида,

7 нафари Тошкент вилоятида,

33 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

Тошкент вилоятида 9 нафар,

Тошкент шаҳрида 17 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 79077 (+26) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил қилмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 693 нафар бемордан 148 нафари оғир, 27 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.