Дунёда эгизаклар туғилиши даражаси энг юқори чўққига чиқди

0
Six month old twin boys laughing and smiling

Тадқиқотларга кўра, эгизаклар туғилиши даражаси тарихдаги энг юқори кўрсаткичга етди. Бу ҳақда Human Reproduction журналига таяниб, Tengrinews хабар берди.

 

Тадқиқот натижаларига кўра, дунё бўйича эгизакларнинг туғилиш миқдори ҳар 1000 та туғилишга нисбатан ўртача 9 тадан 12 тагача ошган, лекин бу кўрсаткич ҳар бир давлатда бир-биридан фарқ қилади. Энг катта ўсиш Шимолий Америкада (71 фоиз), Европада (60 фоиз), ва Осиёда (32 фоиз) кузатилди.

 

Олимлар 100 дан ортиқ мамлакат маълумотларини таҳлил қилиб, эгизаклар туғилиши 1980 йилларга нисбатан сезиларли даражада кўпайганини аниқлади: ҳозир ҳар 42 нафар аёлдан биттаси эгизак фарзанд дунёга келтирмоқда — йилига 1,6 миллион нафар бола.

 

«Рақамлар ҳақиқатан ҳайратланарли. Сўнгги 40-50 йил ичида биз эгизаклар сони ҳам нисбий, ҳам мутлақ маънода сезиларли даражада ўсганига гувоҳ бўлдик», — деди Оксфорд университетининг жамияцҳунослик ва демография профессори Кристиан Монден.

 

Шунингдек, тадқиқотларнинг кўрсатишича, бугунги кунда эгизакларнинг 80 фоизи Африка ёки Осиёда дунёга келмоқда.

 

«Эҳтимол, бу Африка аҳолиси ва бошқа халқлар ўртасидаги генетик фарқларга боғлиқ бўлиши мумкин», — деб таъкидлади профессор Монден.

 

Шунингдек, ушбу ҳодисанинг асосий сабаби ёрдамчи репродуктив тиббиётдан фойдаланишнинг тобора ўсиб бориши ҳам ҳисобланади, масалан, ЭКУ (экстракорпорал уруғлантириш), интрацитоплазматик инъекция муолажаси, сунъий уруғлантириш ва тухумдонларни стимуляция қилиш шулар сирасига киради.

 

Маълумот учун, Ўзбекистонда 2021 йилнинг февраль ойи ҳолати бўйича, 53 460 нафар чақалоқ туғилган. Уларнинг 1166 нафари эгизак экани қайд этилган.

loading...