Сурхондарёда тўсатдан жони узилган 55 ёшли эркакнинг ўлими сабаби аниқланди

0

2021 йилнинг 10 март куни соат 15:20 ларда Жарқўрғон тумани ИИБ га «Полвонлар юрти» МФЙда яшовчи 55 ёшли Эрназар Х. уйида тўсатдан вафот этганлиги юзасидан хабар келиб тушган.

 

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, 2021 йилнинг 9 март куни соат 19:30 ларда 39 ёшли Мухтор Т., фуқаро Эрназар Х. ни маст ҳолатда яшаш уйига келаётганлигини кўриб, у билан жанжаллашиб, танасининг турли жойларига тепиб тан жароҳати етказиб, ҳодиса жойидан кетиб қолган. Эрназар Х. ариқда йиқилиб ётганини қўшнилари кўриб, уйига олиб бориб қўйишган. Эрназар Х. олган тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Мухтор Т.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

«Ҳурматли фуқаролар баъзи ҳолларда биринчи таассурот алдамчи бўлиши мумкин, агарда сиз беҳуш ёки ёрдамга муҳтож фуқарони кўрган бўлсангиз дарҳол 103 ёки 102 қисқа рақамларига қўнғироқ қилиб хабар беришингизни сўраймиз. Бефарқ бўлманг!», дейилади Тергов департаменти хабарида.

 

Манба: Aniq.uz

 

loading...