Ўзжан Дениз қамалиши мумкин.

0

Турк актёри Ўзжан Денизни собиқ рафиқаси Фейза Актанга қўл кўтаришда айблаб қўзғатилган тергов иши якунига етди.

Истанбул прокуратурасига тақдим қилинган айбловда Ўзжан 3 йил аввал ҳамда 2018 йилда Фейзага қўл кўтаргани, аммо мазкур икки ҳолатдан кейин ҳам аёл полицияга мурожаат қилмагани, шунингдек, Германияда юз берган учинчи ҳодисадан кейин жим қараб турмагани ва полицияга шикоят қилгани маълум қилинган. Бунга жавобан Дениз даъво ҳақиқатга тўғри келмаслиги ва айбловни тан олмаслигини таъкидлаган.

Айбловчи Фейза Актан 2019 йил 15 июндаги Левент шифохонасида олинган дастлабки суд-экспертиза хулосасининг фотонусхасини тақдим қилган. Якуний ҳисобот Суд тиббиёт бошқармаси томонидан 2021 йилнинг 18 февралида қабул қилинган бўлиб, унда Актаннинг енгил жароҳат олгани айтилган.

Прокурор Фейза Актанга куч ишлатгани сабаб Ўзжан Денизни 6 ойдан 1,5 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилинишини сўраган. Айбловда таҳдид ва ҳақоратга етарли далил келтирилмагани сабаб актёрни жиноий таъқиб қилишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинган. Ўзжан Дениз яқин кунларда Истанбул жиноят судининг дастлабки инстанциясида иштирок этади.

Актёр билан боғлиқ можаро унинг карьерасига салбий таъсир кўрсатмай қолмаган. Ижтимоий тармоқларда у суратга тушган янги сериални кўрмасликка даъват этувчи флешмоблар бошлаб юборилган.

Аввалроқ Ўзжан Дениз ва Фейза Актаннинг фарзанди масаласи бўйича биринчи суд мажлиси бўлиб ўтгани ҳақида хабар берилганди.

kino-teka.ru

loading...