Йўтал товуши орқали коронавирусга ташхис қўядиган илова яратилди

0

Буюк Британиядаги Эссекс университети олимлари одамда коронавирус бор-йўқлигини унинг йўтал товуши орқали аниқлайдиган илова яратишди. Бу ҳақда университет сайтида хабар қилинди.

Олимлар DeepCough3D иловасини Испания ва Мексика шифохоналаридаги 8,4 мингга яқин беморнинг йўтал товуши намуналарида синовдан ўтказишди. Уларнинг 2,4 минг нафарида коронавирус лаборатор усулда тасдиқланган. Муаллифлар илова касаллик бор-йўқлигини 98 фоиз ҳолатда аниқ айтиб беришини таъкидламоқда.

Илова ишлаб чиқарувчиларининг сўзларига кўра, DeepCough3D оддий ва коронавирус чақирувчи йўтални фарқлай олади. Олимларнинг таъкидлашларича, инсон эшитиш орқали бу фарқни сеза олмайди.

Илова коронавирусни аниқлайдиган энг тез ва арзон тест бўлиши тахмин қилинмоқда.

loading...