Фарғона вилоятида 101 миллион сўмлик вентиляторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

0

Фарғона вилоятида божхона бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда вентиляторларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

 

Қайд этилишича, Фарғона вилояти божхона бошқармасининг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Олтиариқ тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.

 

Тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро К.Р. бошқарувидаги Hyundai Porter юк автомашинаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилган. Натижада автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 101 миллион сўмлик жами 2 минг 200 дона вентилятор борлиги аниқланган.

 

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Манба: Daryo.uz

loading...