Испанияда наркотикларни ташишга мўлжалланган сувости кемаси ушланди

0

9 метрли субмарина Малага шаҳрида аниқланган. Ҳуқуқ-тартибот органлари талқинига кўра, юпқа тахта ва шиша толадан ясалган қўлбола сувости кемаси наркотикларни ташиш учун мўлжалланган, аммо ҳозирча бу мақсадда қўлланилмаган.

У яна беш мамлакат ва Европол вакиллари иштирокидаги катта кўламли операция натижасида топилган.

Полиция маълумотларига кўра, бутун Испания бўйлаб рейдлар чоғида 52 киши қўлга олинган. Кокаин ва гашишдан иборат юк аниқланган, шунингдек, нарколаборатория фош этилган.

BBC эслатишича, 2019 йилда Испания шимоли-ғарбида бортида 2 тонна кокаин бўлган сувости кемаси тутилган. Юк Колумбиядан келгани тахмин қилинган, полиция кема кокаин билан шунча масофани босиб ўтганини текширишга киришган.

loading...