Марҳум Жорж Флойд оиласига 27 млн доллар миқдорида компенсация тўланади

0

Миннеаполис ҳукумати (Миннесота штати, АҚШ) 2020 йил ҳибсга олиш пайтида полиция томонидан ўлдирилган афроамерикалик Жорж Флойднинг оиласига 27 миллион доллар миқдорида компенсация тўлайди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

 

Шундай қилиб, шаҳар маъмурияти Флойд оиласининг шаҳар ва афроамерикаликни ўлдиришда айбланган полиция ходимларига қарши даъвосини суддан ташқари ҳал қилишга рози бўлди. Судга киритилган даъвода марҳумнинг оиласи полициячилар Жорж Флойдни ушлаб, унинг ҳуқуқларини бузганини, шаҳарнинг эса полицияга «керагидан ортиқ куч ишлатиб, ирқчилик ва жазосиз қолиши»га йўл қўйиб бергнини таъкидлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Миннеаполис шаҳри полицияси вакили 25 май куни 46 ёшли афроамерикалик Жорж Флойдни қўлга олиш чоғида уни тутиб, ерга ётқизган ва тиззаси билан бўйнини босган. Полициячи уни шу тариқа узоқ вақт ушлаб туриши Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган. Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгач, АҚШнинг турли ҳудудларида норозилик намойишлари бошланган. АҚШнинг 25 та шаҳрида оммавий норозиликлар сабаб комендантлик соати эълон қилинди. Дональд Трамп Оқ уй қаршисида содир бўлган норозилик намойиши вақтида ерости бункерига беркингани ҳақида хабар берилган.

 

Флойдни ўлдиришда тўрт полициячига нисбатан айблов эълон қилинди: Дерек Човин (Флойднинг бўйнига тизза босган полициячи) ва унинг ҳибсга олишда ёнида бўлган учта ҳамкасби. Шунингдек, АҚШнинг Миннесота штатидаги Апелляция суди қора танли Жорж Флойдни ўлдиришда айбланаётган собиқ полиция ходими Дерек Шовинга қарши айбловларнинг бир қисми олиб ташлангани тўғрисидаги қарорни қайта кўриб чиқиш кераклигини маълум қилди.

 

Афроамерикалик Жорж Флойднинг ўлимидан кейин Миннеаполис (Миннесота штати) шаҳар расмийлари полицияга бўғиш усулини қўллашни тақиқлашга қарор қилди ва Жорж Флойднинг ўлимига сабаб бўлган Миннеаполис полиция департаменти тарқатиб юборилди.

loading...