Америкалик эркак телефон қўнғироғи сабаб лотереядан 2 миллион доллар ютиб олди

0

Американинг Миссури штатида истиқомат қилувчи Руди Мендес телефон қўнғироғи туфайли лотереядан пул ютиб олди.

Миссури штатининг Фористелл шаҳрида яшовчи эркак машинасида кетаётган вақтида қўл телефони жиринглаб қолган. Телефонда гаплашиш учун машинасини ёқилғи қуйиш шохобчаси олдида тўхтатишига тўғри келган. Эркак биратўла дўконга кириш ва лотерея чиптаси сотиб олишга қарор қилган.

Биринчи чиптадан катта бўлмаган миқдорда пул ютиб олганидан кейин, дўконга қайтиб кириб иккинчи лотереясини сотиб олган. Иккинчи чипта унга асосий соврин — икки миллион доллар олиб келган. «Мен у ерда 200 доллар ёзилган, деб ўйладим», — деган Мендес. Чиптадан бармоғини олгач, тезда телефонни қўйиб қўйганини қўшимча қилган.

У учинчи марта дўконга қайтиб кирган. Лотерея чиптасини сканер қилиб текшириб кўрган эркак кўзлари уни алдамаганига амин бўлган.

upi.com

loading...