Африкадаги бир қабилани ўрганиш учун борган антрополог олим қабила болаларига шундай ўйин таклиф қилди.
Дарахт ёнига мева тўла саватни қўйди ва: – «Ичларингдан ким биринчи бўлиб дарахт ёнига етиб келса, манави шириндан шакар меваларнинг ҳаммаси уники бўлади!”- деб эълон қилди.
У чопишга рухсат ишорасини берган пайт болалар бир-бирларининг қўлларини маҳкам тутиб, биргаликда югуришга тушишди.
Маррага етиб келиб, ютуқлари – меваларни биргаликда маза қилиб ейишди.
Мағлуб бўлган антрополог болалардан меваларни фақат бир киши қозониши мумкин бўла туриб нима учун бундай қилганликларини сўради.
Улар: -“Обоното!” деб жавоб беришди.
Бу сўз уларнинг тилида:
-“Мен борман, чунки биз бормиз!” – деган маънони англатарди.
Болалар ҳали оқ-қорани унча яхши танимаса-да, меҳр-оқибат нималигини, бир киши бахтиёр бўлиб, қолганлар бахтсиз бўлса, бу бахтиёрлик татимаслигини яхши билар экан…
Манба: @Tafakkur3