Қозоғистон ССВ COVID-19 га қарши қандай вакциналарни мамлакатга олиб кирилишини айтди

0

Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Алексей Цой қозоғистонликлар вакциналарнинг кенг танловига эга бўлишларига ваъда берди. Бу ҳақда коронаинфо каналида хабар қилинди.

Вазирнинг сўзларига кўра турли ишлаб чиқарувчилар билан музокаралар олиб борилмоқда. Қозоғистонда 59 мингга яқин одам аллақачон эмланди, деди Цой. Унга кўра бу суръат ўсиб боради. Бундан ташқари, расмийлар Қозоғистонда турли ишлаб чиқарувчилардан вакциналар сотиб олиш орқали эмлашни тезлаштирмоқчи.

 

Эслатиб ўтамиз, 1 март куни Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди ва икки нафар Қозоғистон элчихонаси ходимлари ZF-UZ-VAC2001 вакцинанинг 1-дозаси билан эмландилар.

 

loading...